Икки афсонавий ўзбек футболчилари орден билан тақдирланди

60 ёшни қаршилаган Игорь Шквирин “Дўстлик”, 80 ёшли Биродар Абдураимов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

Маълумот ўрнида, Биродар Абдураимов “Пахтакор”, “Янгиер”, “Спартак” Москва, ЦСКА клубларида тўп сурган. Собиқ Иттифоқнинг энг яхши тўпурарларидан бири сифатида қайд этилган.

Игорь Шквирин Тошкентнинг “Локомотив”, “Пахтакор” клубларида фаолият юритган.